Pixwox bojxona.officialPublicaciones

Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qo'mitasi

@bojxona.official

Ishonch telefoni: 11-08 Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy e-mail: info@customs.uz
Publicaciones
2,556
Seguidores
4,152
Siguiente
10
«Bojxona hududida qayta ishlash» rejimi targ‘iboti
9 0
1 hace un día
Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Қувонарлиси, спортчилар орасида Бокс бўйича Жаҳон чемпиони, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходими Нигина Ўктамова ҳам бор. Барча спортчиларимизга ва албатта ҳамкасбимизга бўлажак мусобақаларда омадлар тилаймиз! Эслатиб ўтамиз, Нигина Ўктамова куни кеча Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “BRICS” спорт ўйинларининг бокс баҳсларида 54 кг вазнда иштирок этиб, финалда Белоруссиялик рақиби Татъяна Трушкинани мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.
9 0
1 hace un día
Божхона қўмитасининг Капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Ш.Нишанбаев томонидан Андижон вилоятининг “Қорасув” чегара божхона постини реконструкция қилиш ҳамда Андижон шаҳрида 330 ўринли янги мактабни қуриш объектларида амалга оширилаётган ишлар ҳолати вилоят ҳокимлиги, буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида ўрганилди. Ўрганишлар давомида, объектларда ишларни ташкил этишда йўл қўйилаётган камчиликлар ва мавжуд масалалар муҳокама этилиб, ушбу йўналишларда ишларни жадаллаштириш бўйича буюртмачи, лойиҳачи ҳамда пудратчиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
21 0
1 hace un día
#bojxonaPR #tezkor _xabarlar TILLAFURUSHLAR USHLANDI
12 0
1 hace un día
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳужжатларда қайд этилмаган товарларни республикамиз ҳудудига олиб киришга бўлган уринишлар фош қилинди. Жумладан, юртимиздаги тадбиркорлик субъектларидан бирининг номига келтирилган контейнердаги қурилиш моллари божхона кўригидан ўтказилганида, товарлар орасида йўл-юк кузатув ҳужжатларида умуман қайд этилмаган 1400 дона силлиқлаш ускунаси – болгаркалар борлиги аниқланди. Фақатгина шу эмас – қиймати салкам 500 млн сўмни ташкил қилувчи мазкур ускуналарнинг қадоғида ишлаб чиқарувчига доир биронта ҳам маълумот йўқ. Шунингдек, қути ичида техникадан хавфсиз фойдаланишга қаратилган йўриқномалар ҳам мавжуд эмас. Мазкур пост ходимлари томонидан аниқланган яна бир ҳолатда эса ёғоч маҳсулотларини қайта ишлашда қўлланиладиган 27 тоннадан зиёд 2 турдаги кимёвий моддалар йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмагани фош қилинди. 1080 та қопдан иборат мазкур товарларнинг умумий қиймати эса салкам 722 млн сўмни ташкил қилмоқда. Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
8 0
1 hace un día
Тошкент вилояти божхона бошқармаси масъуллари томонидан ҳудудларда ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбаларининг ҳолати мониторинг қилинди. Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади. Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида божхона ходимлари томонидан сайёр учрашув ўтказилди. Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи вилоятдаги озиқ-овқат саноатини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди. Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ғиждувон туманида жойлашган бир қатор корхоналар фаолиятини сайёр тартибда ўрганди. Самарқанд вилояти божхона бошқармаси масъуллари объектларда ўрнатилган қуёш панелларининг ҳолати билан танишишди. Навоий вилоятида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан сайёр қабул ўтказилди. “Нукус” ТИФ божхона постида сертификатлаш органлари, божхона расмийлаштируви мутахассислари ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Қашқадарёда божхона ҳамкорлигида бунёд этилаётган янги лойиҳалар кўздан кечирилди.
34 0
1 hace un día
#bojxonaPR #tezkor _xabarlar Bojxona postlaridagi ko'zboyamachilikka chek qo'yildi
12 0
1 hace un día
#bojxonaPR #tezkor _xabarlar FUQARO XONADONIDAN GIYOHVANDLIK MODDALARI TOPILDI
11 0
2 días atrás
Samarali hamkorlik izchil davom etadi
8 0
2 días atrás
Товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимига расмийлаштириш ва қайта ишлаш маҳсулотларининг экспорти кўрсаткичларини ошириш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан тарғибот тадбирлари мунтазам ташкил қилинмоқда. Навбатдаги сайёр учрашув пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги ун ишлаб чиқарувчи корхоналардан бирида бўлди.
6 0
2 días atrás
#bojxonaPR #tezkor _xabarlar Божхона назоратидан яширилган заргарлик буюмлари фош этилди
28 0
2 días atrás
NOQONUNIY MAHSULOTLAR YO'Q QILINDI
13 0
2 días atrás