#Таваллуд _кун
20-июнда, Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатовнинг таваллуд куни.
Театр жамоаси Ҳамид Тошпўлатовни таваллуд куни билан муборакбод этади!
Устоз санъаткорга, аввало соғ-омонлик, узоқ ва мазмунли умр, кенг ризқ-насиба, оилавий осуда ҳаёт ҳамда ижодий нур-ёғду тилаймиз.
Яна тилаймизки, фарзанду набиралар эъзозида чиройли умргузаронлик қилмоқликни.
Репертуарингиз шоҳ асарларга, нодир образларга бойиверсин.
Ҳаёт ва ижод йўлларингиз фақат шодиёна бўлсин!!!
@hamid.tashpulatov