1 month ago
842
19
Божхона қўмитаси Марказий аппаратида таниқли актёр, режиссёр ва хонанда, Зокировлар сулоласи вакили Жавоҳир Зокиров билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Ж.Зокиров 1972 йил 9 ноябрь санасида Тошкент шаҳрида, Зокировлар сулоласи аъзолари — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жамшид Зокиров ва Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокировалар хонадонида таваллуд топган. Ж.Зокиров 1994 йил Москва давлат кинематография институтини тамомлаган. Санъатдаги илк фолиятини “Болалар” эстрада гуруҳи асосчиларидан бири сифатида бошлаган. Актёр сифатида илк маротаба 1980 йилда “Эртага кўчага чиқасанми?” фильмида суратга тушган бўлса, 1986 йилда профессионал актёр сифатида “Царапина” номли қисқаметражли фильмда Рустам ролини ижро этган. Шунингдек, “Катта урушдаги кичик одам”, “Буюк Амир Темур”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, “Тохир ва Зухра”, “Тўйлар муборак-2” “Забаржад”, “Паноҳ”, “Сотқин”, “Барон”, “Назира”, “Мендирман Жалолиддин”, “Авлоний” каби таниқли фильмларда турли жанрларда истеъдод ва маҳорат билан ижро этган роллари халқимиз қалбидан мустаҳкам жой олган. Россия, Қозоғистон ва Туркия кино ижодкорлари томонидан суратга олинган бир қатор фильм ва сериалларда муваффақиятли образлар яратган. Бундан ташқари, Ж.Зокиров, божхона ходимларининг машаққатли ва шарафли хизмат фаолиятига бағишланган «Бож бадал» номли миллий сериалда ҳам суратга тушган. @bojxona.official
👏👏👏🔥
1 month ago
Oka ijodiz kuzatb boraman от души ✊ gap yoʻq omad🙌🔥
1 month ago
🔥🔥🔥👏👏
1 month ago
👏👏👏👏
1 month ago
Osman qurishida ham!
1 month ago
👏👏👏
1 month ago
❤️❤️❤️❤️❤️
1 month ago
Fara "tashkentskiy" 🙌🔥
1 month ago
таниман аммаси 7тага эрга тейган йевре бўлади
1 month ago
Жава ака энг зур.
1 month ago