Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qo'mitasi

@bojxona.official

Ishonch telefoni: 11-08 Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy e-mail: info@customs.uz
Posts
2,549
Followers
4,140
Following
10
#bojxonaPR #tezkor _xabarlar FUQARO XONADONIDAN GIYOHVANDLIK MODDALARI TOPILDI
7 0
7 hours ago
Samarali hamkorlik izchil davom etadi
3 0
7 hours ago
Товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимига расмийлаштириш ва қайта ишлаш маҳсулотларининг экспорти кўрсаткичларини ошириш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан тарғибот тадбирлари мунтазам ташкил қилинмоқда. Навбатдаги сайёр учрашув пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги ун ишлаб чиқарувчи корхоналардан бирида бўлди.
4 0
7 hours ago
#bojxonaPR #tezkor _xabarlar Божхона назоратидан яширилган заргарлик буюмлари фош этилди
19 0
7 hours ago
NOQONUNIY MAHSULOTLAR YO'Q QILINDI
6 0
7 hours ago
Буюк Британия билан кинология йўналишида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда Республика божхона ва чегара хизматларининг кинологик имкониятларини мустаҳкамлаш мақсадида, Буюк Британия Суррей графлиги кинология ўқув маркази мутахассислари Джоф Вилтшайр (полиция жиноят ишлари бўйича комиссари кинологи) ҳамда Денис Маккой (ЙХҲТ маслаҳатчиси) Миллий кинология марказига ташриф буюришди. Меҳмонлар Марказда хизмат итлари питомниги, туғруқ комплекси ва ихтисослаштирилган ветеринария хизмати билан таништирилди. Шу билан бирга тадбирда Марказ ходимлари ўз хизмат итлари билан кўргазмали чиқишларини намойиш этишди. Ташриф доирасида томонлар ўртасида кинологларни ўқитиш ва малакасини ошириш, ўқув услубини янгилаш бўйича тажриба алмашиш ҳамда хизмат итларини тайёрлаш борасида фикр алмашилди.
15 0
8 hours ago
#bojxonaPR #tezkor _xabarlar Тошкент вилояти ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
9 0
1 day ago
Bojxona qo'mitasi huzuridagi "Bojxona-servis" DM tomonidan tashqi iqtisodiy faoliyat qatnashuvchilari uchun qulay yangilik. Qimmatli vaqtingizni tejang. Xizmat turlari arzon va qulay. 📌 "Bojxona-servis" DM bilan hammasi oson! ✅
16 0
1 day ago
“30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан Божхона институтида божхона органларида ташкил этилган “Қизларжон” клубининг ҳисобот йиғилиши ҳамда мазкур ўқув муассасасини имтиёзли тамомлаб, бугунги кунда тизимда намунали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар иштирокида семинар бўлиб ўтди. Унда Божхона қўмитаси марказий аппарати масъуллари, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ИБК ҳамда Миллий кинология марказида хизмат қилаётган ва Божхона институтида таҳсил олаётган ёш ходимлар иштирок этишди. Тадбир аввалида Божхона қўмитаси Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши Раиси У.Пирмухаммедова сўзга чиқиб, тизимда хизмат қилаётган ёш ходимларни ҳар томонлама етук, билимли ва ватанпарвар қилиб тарбиялаш бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида тўхталди. Шунингдек, семинар давомида “Қизларжон” клуби ҳамда божхона органларининг Олима аёллар кенгаши фаолиятининг ҳисоботлари тингланди. Тадбир давомида “Божхона органларида хизмат қилаётган аёл ходималарнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини оширишнинг долзарблиги” мавзусида иштирокчиларга ҳуқуқий билим ва кўникмалар берилди. Унда таъкидланганидек, бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшлар, ҳусусан, хотин-қизларга магистратура ва бошқа йўналишларда бепул таълим олишлари учун имтиёзлар яратилаётган бўлиб, ёш кадрлар ушбу имкониятлардан унумли фойдаланишлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди. Йиғилишда куни кеча Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган божхона ходими Бахтиёржон Қобулов ҳам сўзга чиқиб, барча ёшларни байрам билан қизғин қутлади ва нутқ сўзлаб, иштирокчиларга ўзига хос мотивация берди. Бугунги кунда божхона органларида ёш ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, чет тилларини ўрганишга бўлган қизиқишлари ва илмий фаолиятга бўлган интилишларини рағбатлантириш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Семинар давомида бу борадаги ишлар таҳлилига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан таклиф ва фикрлар билдирилди.
83 0
1 day ago
Белгияга ташрифнинг энг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, қўмита Раиси А.Мавлонов сессия ишидан ташқари икки томонлама учрашув ва музокараларга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Уч кунлик ташриф доирасида: ➖ Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Ян Сондерс, ➖Малайзиянинг Қироллик божхонаси департаменти бошлиғи Анис Ризана Зайнудин, ➖Хитой божхона бош бошқармаси вазири ўринбосари Ванг Линг, ➖ Саудия Арабистони Подшоҳлиги закот, солиқ ва божхона бошқармаси раҳбари Субҳаил бин Муҳаммад Абанми; ➖Бразилия федерал солиқ хизматининг божхона маъмуриятчилиги координатори Хосе Карлос де Араужо, ➖Латвия божхона хизмати бош директорининг божхона масалалари бўйича ўринбосари Раймонд Зукулс, ➖Сингапур божхона хизмати Бош директори Тан Хунг Хой, ➖АҚШ божхона ва чегара хизмати Комиссари Трой Миллер, ➖Австрия божхона хизмати раҳбари Харалд Вайглейн, ➖Молдова божхона хизмати раҳбари Виорел Доаге, ➖Вьетнам божхона хизмати Бош директори Нгуен Ван Кан, шунингдек, ➖Қатар Бош божхона бошқармаси раҳбари Аҳмад Бин Абдуллоҳ Ал-Жамол ва бошқалар билан божхона соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган музокаралар бўлиб ўтди. Шунингдек, ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси озиқ-овқат маҳсулотлари ва ем-озуқалари импорти билан шуғулланувчи «Lenersan Poortman» йирик голланд компаниясида бўлиб, раҳбарияти билан музокаралар олиб боришди.
6 0
1 day ago
Аввал хабар берганимиздек, 27-29 июнь кунлари Жаҳон божхона ташкилотининг (ЖБТ) Брюсселдаги бош қароргоҳида Божхона Ҳамкорлик Кенгашининг навбатдаги 143-144-йиллик сессиялари бўлиб ўтди. Кенгаш сессияларида ЖБТга аъзо 180 дан зиёд давлатлардан ташриф буюрган делегациялар иштирок этишди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди. Йиғилиш аввалида Кенгаш Раиси Эдвард Кисветтернинг ҳамда ЖБТ Бош котиби Ян Сондерснинг ташкилот фаолияти, ўтган йилги сессиялардан буён амалга оширилган ишлар ва эришилган ютуқлари, ҳусусан, трансчегаравий савдони бошқаришни такомиллаштириш мақсадида ЖБТнинг ишчи органлари томонидан ишлаб чиқилган халқаро стандартлар, бошқарув ҳужжатлари ва тавсия этилган амалиётлар ҳақидаги батафсил маълумотлари тингланди. Сессияда кенгаш ўз муҳокамаларини божхона ишининг турли йўналишлари, жумладан, ЖБТ ташкилий механизмларини янгилаш, ЖБТ директорларини сайлаш ва тайинлаш, салоҳиятни ошириш, модернизация, институционал ривожланиш, тариф ва савдо, товарнинг келиб чиқиши, номенклатура ва классификация, шунингдек бюджет ҳамда молиявий масалаларга қаратди. Кенгаш 2022–2025 йилларга мўлжалланган стратегик режа ҳамда экологик муаммоларни ҳал этиш мақсадида қабул қилинган “яшил божхона” каби муҳим соҳалар доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга ҳам тўхталиб ўтди. Сессия якунида тегишли ҳужжатлар имзоланиб, қарорлар қабул қилинди ҳамда Кенгашнинг навбатдаги сессияларини ўтказиш санаси ва жойи белгилаб олинди.
9 0
1 day ago
Nogironligi bo'lgan yoshlar uchun imkoniyatlar
12 0
1 day ago