ISTIQLOL TEA | ABEER TEA | ASAD TEA

@istiqloltea.uzbekistan

O'zbekistondagi ilk choy blogi 🍃 Siz bu sahifada nafaqat choy, balki turli millatlarning tarix va madaniyatiga ham shohid bo'lasiz! ☎️ (90) 292-97-12
Posts
20
Followers
644
Following
4
🔥Аслида чой эмас, қайноқ меҳр узатилади! Миллату маданиятлар турфа бўлиши мумкин, лек чой усти қадрдонлар суҳбатидан олинажак гашт — ҳар ерда бир хил! Таъми ва ифори дилни яйратувчи «Abeer Tea» чойидан дамлаб олинг, чунки ушбу видеода турли миллатларнинг чой тортиш анъанаси ҳақида сўзлаб берганмиз. Айтганча, видео билан овора бўлиб, чойдан иссиқ-иссиқ ичиш эсдан чиқмасин! ☎️ (90) 292-97-12 P.S. «Учта Ф» - фойдали маълумот, фойдали контент, фойдали реклама!
6,850 271
2 months ago
🏺 Тарихсиз дунё чойсиз пиёла каби — бўш ва мазмунсиздир... 🫖 Чой — тарих ҳақида сўзловчи кўзгуга ўхшайди. Унда кўплаб даврлар ва халқларнинг урф-одати акс этган! Турли мамлакатларда чойга турфа таърифлар мавжуд: 🏯 Чойни Хитойда «қалблар суҳбати» дейишса, Эронда «Меҳмоннинг марҳамати» дейишади. Туркияда «хонадондаги илиқлик» дейилса, Малайзияда «маданиятлараро кўприк» дейилади. Мисрда уни «саҳролар ичимлиги» дейишади, Вьетнамда — «хотиржамлик ҳўплами», Марокашда — «сўзсиз суҳбат»... 🤔 Аммо «чой» сўзи бошқа давлатларда қандай аталишини биласизми? 🎬 Ушбу видео орқали сизга чой тарихи ва унинг юртлараро қандай номланиши билан боғлиқ ажойиб маълумотни тақдим этдик! ☕️ Видеодан сўнг «Abeer Tea» чойидан иссиққина дамлаб, келажак учун хушбўй тарих яратинг!
7,140 132
2 months ago
Ватандошлар! Бугун кўргазманинг сўнги куни. «Мовий гумбазлар» ҳиёбонига ташриф буюринг, «стенд»имизни суратга олиб ўз саҳифангизга жойланг ва бир қути бахтга, яъни «Abeer tea» чойларига эга бўлинг. Кунингиз хайирли, чойингиз «Abeer tea» бўлсин!
231 20
1 month ago
🌿🍵 Ўзбекистонда чой ичиш маданияти: анъаналар ва сирлар ☝️Ҳар бир халқнинг ўзига хос чой дамлаш анъанаси мавжуд, ўзбеклар — бундан мустасно эмас! Биз пиёладаги чойни лаззатли қилувчи кўп асрлик урф-одатларимиз билан фахрланамиз. 💧Жараён мусаффо сувни қайнатишдан бошланади, сўнг чойнак қиздириб олиниб, ичига сифатли қуруқ чой солинади. Бир неча дақиқа дам егач, 3 марта қайтарилади. Севимли ўзбек чойи айнан шу тарзда вужудга келади — хушбўй ва ёқимли. 🇺🇿 🤗 Ўзбекларда чой шунчаки ичимлик эмас, бу — меҳмондўстлик ва илиқлик тимсоли. ☕️✨ Юқорида бекорга сифатли қуруқ чойни тилга олмадик. Сифат — «Abeer Tea» сара чойларида мужассам. Дамланг — ичинг — роҳатланинг!
104 19
4 hours ago
☀️ Жазирамада иссиқ чой яхши дўстингиз! Ёз — бу қуёшли кунлар ва илиқ кечалардан завқланиш вақти. Иссиқ чой бу фаслда ажойиб ҳамроҳингиз бўлиши мумкинлиги ҳақида билармидингиз? Чой — бу фақат ичимлик эмас, бу танани ичкаридан совитиш санъати! Қайноқ чой терлашни кучайтириб, тананинг тезроқ совишига ёрдам беради. У қон айланишини яхшилайди, барқарор ҳароратни сақлаб, ҳаддан ташқари қизиб кетиш олдини олади. Шунингдек, чой антиоксидантларга бой бўлиб, ҳужайраларингизни ҳимоя қилади ва саломатлигингизни қўллаб-қувватлайди. Кейинги сафар салқинланишни истасангиз, иссиқ чой ҳақида эсланг, дуч келгани эмас, сифатлиси ҳақида, албатта! «Abeer Tea» — жазирамада танангиз сизга раҳмат дейди. P.S. Баъзилар бизда ҳаммаси тескари, ёзда ҳам чой ичамиз, деб кулишади. Аммо билишмайдики ўзбекнинг аждодидан қолган кўп одати пурмаъно, пурҳикматдир!
2,683 123
7 days ago
Азиз ватандошлар! Кириб келган қурбон ҳайити барчангизга муборак бўлсин. Аллоҳ таоло бу қутлуғ кунда қиладиган ибодатларингизни ҳусни қабул этсин! Қалбингиздаги хайрли ниятларни Ўзи рўёбга чиқарсин. Биз «Istiqlol tea Co» жамоаси илиқ тилаклар билдирган сизларни чин қалбимиздан ҳайит айёми билан муборакбод этамиз! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
51 9
16 days ago
Тадбир - 15.06.2024 соат 14:00 да бўлиб ўтади Менинг энг яқин дўстим - менга ҳали ўқимаган китобимни совға қилган кишидир, дейди, Американинг 16-президенти Авраам Линкольн. Азиз ватандошлар, юртимиз фарзандларини китобхон қилиш даври келмадими? Қачонгача Шайхимизнинг «Бахтиёр Оила» китоблари тўйларда фақат совға учун олинади? Уни ўқиб, ёзилганларни англаб ҳаётга татбиқ этиш ва ҳақиқий бахтиёр оилани қуриш вақти етмадими? Етди, валлоҳи, етди. Келинг бугундан бошлаб фарзандларимиз китобхон бўлиши учун ўзимиз китоб ўқийлик. Тушунсакда, тушунмасакда ўқийлик. Улар сиз-у бизни кўришсин ва ўрнак олишсин... Ahmad Education - манфаатли илм сари!
186 5
19 days ago
🫖🌿 Нега ўзбеклар қора чойни «памил чой» дейди? Бундай номланиш 1876 йилларга — Фарғона водийси Россия империяси таркибига киририб, Ўшда рус савдогарларининг янги савдо дўконлари очилишига — бориб тақалади. 1914 йилда Филатов ва Тузин каби йирик савдогарлар бу ердаги даромадли ерларни монополияга айлантириб олишган. Маҳаллий аҳолига Филатовнинг озиқ-овқат дўконлари манзур келган. Айниқса, у ердаги «Фамильный чай» бренди остидаги танланган қора ҳинд чойи энг талабгири бўлган. Туркий тилларда «ф» ҳарфи бўлмаганлиги сабаб ушбу чойни «памил чай» деб аташ бошланган. Орадан юз йилдан ошиқ вақт ўтди, аммо ҳамон қора чой «памил чой» деб атаб келинмоқда. Сиз ҳам тарих таъмидан баҳраманд бўлишни истасангиз, «Abeer Tea» чойидан бир дамланг-у, пиёлани совитманг!
10.0k 899
21 days ago
#шеърият Ҳувиллаб қолмайди сенсиз бу олам, Дўстларинг зор эмас билганингчалик. Ўлсам не бўлгай деб сира тортма ғам, Кетганинг хабари келганингчалик. Ҳар инсон зотига зарурман дема, Кимгадир тупроқсан, кимгадир олмос. Худо сақласину, гоҳи-гоҳида Ҳатто ўзинга ҳам керагинг қолмас. - Ўткирбек Муҳаммадсобир (Мужодала асаридан)
95 6
25 days ago
☕️ Чойга бўлган муҳаббат баридан устун келганда... Хушбўй ва нозик чой барглари — баъзи халқларнинг ушбу ичимликка бўлган ташналиги сабаб жангларнинг қора ва аччиқ соясида қолиб кетган: унда қайғу, азоб-уқубат, низолар ва халқлар тақдири ҳикоя қилинади. Балки, шу сабаб ҳам баъзан унга нисбатан «аччиқ» таърифи берилар?... Бугун-чи? Бугун пиёлага қуйилган чойда хотиржамлик, нафислик, хушбўй таъмлар, қадрдонлар дийдори, ширин сўз ва самимий меҳр уйғунлашган. Буни ҳис қилиш учун эса «Abeer Tea» чойидан дамлаш ва ундан баҳра олиш кифоя!
5,549 130
1 month ago
Қолмас дард кетар алам, қошиқ мастона дўнар. Ориф бўлмаган билмас, чойни «ҳу» деган ичар! P.S. Ушбу байт шу пост қўйилиши учун туркчадан таржима қилинди 😁 дўнмоқ - айланмоқ ҳу - арабчада «У» дегани, яъни Аллоҳ назарда тутилган
87 1
1 month ago
Kun davomida yaxshi kayfiyatda yurishni xoxlaysizmi? Unda biz bilan vitaminlarga boy immunitetni kutaradigan taomni tayyorlang.Biz tovukni turli xil mevalar bilan tayyorlab ko’rdik. Korsatuv homiysi: @istiqloltea.uzbekistan 📞Hamkorlik/reklama: 90 0549838
3,513 64
1 month ago